1

МИБ Поп туманидаги оталардан фарзандлари вояга етгунга қадар беришлари керак бўлган алиментни ундириб берди

ЖАМИЯТ 10.05.2021, 13:28
МИБ Поп туманидаги оталардан фарзандлари вояга етгунга қадар беришлари керак бўлган алиментни ундириб берди

Мажбурий ижро бюроси Поп тумани бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тушунтириш ва ижро ҳаракатлари давомида икки нафар ота фарзандлари вояга етгунга қадар 5000 АҚШ доллари миқдоридаги суммани алимент учун тўлаб берди.

Н.Бойтўраев Поп туманида истиқомат қилади. Турмуш ўртоғи З.Акбарова билан ажрашиб кетишади. Бир нафар фарзанди она қарамоғида қолади. Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманларо судининг қарорига кўра отадан ҳар ойда алимент ундириш белгиланади. Ҳужжат Бюронинг Поп туман бўлими иш юритувига олинган ва давлат ижрочиси томонидан ҳаракатлар олиб борилган. Ўз вақтида алимент маблағни тўлаб келаётган ота билан ўтказилган тушунтиришлардан сўнг фарзанди вояга етгунга қадар тўлаши бўйича ариза билан мурожаат қилди. Унинг мурожаати кўриб чиқилди ва 18 ёшгача бўлган давр учун ҳисобланган алимент маблағи ҳисобига 5000 АҚШ доллари тўлаб берди.  

Яна бир фуқаро Б.Султановдан ундирувчи Дилдора Мирзаева фойдасига 1 нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Фуқаро билан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг у ҳам фарзанди вояга етгунга қадар ҳисобланган алимент маблағи учун 5000 АҚШ долларини жигарбанди учун тақдим этди.  

Ҳар икки ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1