1

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари нам ҳаво таъсири остида бўлади

ЖАМИЯТ 10.05.2021, 13:39
Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари нам ҳаво таъсири остида бўлади

Синоптикларнинг маълум қилишларича, ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг жануби-шарқий ҳудудлари нам ва беқарор ҳаво массалари таъсири остида бўлади.

Бугун кундуз куни республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёмғир кечқурун ёғиши мумкин. Шимолий ҳудудларда ва республиканинг энг жанубида ёғингарчилик кутилмайди.

Кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача республиканинг текислик ҳудудлари бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлади.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 13-18°, кундуз кунлари 23-28° атрофида бўлади. Бундай ҳарорат май ойининг ўртаси учун ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади.

Қуйида 11-14 май кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг: 


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан  7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 11 майда 30-35°, 12-14 майда 27-32° бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан  7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-20°, 12 майда 17-22°, кундузи, 11 майда 30-35°, 12-14 майда 28-33° бўлади булади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан  7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан  7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 28-33° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 25-30° бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради,  11-13 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 14 майда ёғингарчилик кутилмайди.  Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 15-20° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1