1

Эртага Ташқи ишлар вазири “Хитой – Марказий Осиё” учрашувида иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетади

ЖАМИЯТ 10.05.2021, 13:57
Эртага Ташқи ишлар вазири “Хитой – Марказий Осиё” учрашувида иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетади

2021 йилнинг 11-12 май кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов “Хитой – Марказий Осиё” иккинчи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати маълум қилди.

Тадбирда, шунингдек, Хитой, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳам қатнашади. 

Вазирлар учрашуви чоғида ўзаро сиёсий ишончни мустаҳкамлаш, томонлар учун манфаатли ҳамкорликни янада илгари суриш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт йўлаклари боғлиқлигига кўмаклашиш ва узлуксиз савдога кенг йўл очиш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ҳамда замонавий чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш борасидаги муносабатларни чуқурлаштиришга оид долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ташриф давомида Вазир A.Камилов Хитой ТИВ раҳбари Ван И билан икки томонлама музокаралар ўтказади ва “Ипак йўли” 5-Халқаро ЭКСПО очилиш маросимида нутқ сўзлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1