АсосийJamiyat

Биргина ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш учун 2 трлн. 239 млрд. сўм. Пуллар қаерга сарфланди?

'Биргина ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш учун 2 трлн. 239 млрд. сўм. Пуллар қаерга сарфланди?'ning rasmi

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ҳайдаров мавзу юзасидан муҳим маълумотлар берди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, 2021 йилда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш юзасидан 530 объектларда, 5910,2 км узунликдаги ичимлик сув тармоқлари ва 559 та иншоотларда қурилиш монтаж ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

2021 йилда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш юзасидан жалб қилинган барча манбалар ҳисобидан шакллантирилган манзилли рўйхат асосида жами 2 трлн.

239 млрд.сўм, шу жумладан инвестиция дастури доирасида — 1 трлн. 155 млрд.сўм, қўшимча манбалардан 1 трлн. 55 млрд.сўм ҳамда ташаббускор тадбиркорлар ва аҳоли ҳисобидан 28 млрд.сўм маблағ ўзлаштирилиши белгиланган.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш жараёнида жорий йил

1 май ҳолатига қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда.

 Биринчидан 2021 йил учун Инвестиция дастури доирасида 163 та, шундан 81 та йилдан-йилга ўтувчи, 82 та янгидан бошланадиган объектлар.

Жорий йил 1 май ҳолатига Инвестиция дастури доирасида йилдан-йилга ўтувчи 81 та объектларнинг манзилли дастури тасдиқланиб, 251 млрд.сўм миқдоридаги маблағлар молиялаштирилди.

295 млрд.сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилиб,

327,0 км узунликдаги ичимлик ва 44,0 км оқова сув тармоқлари қурилди ва реконструкция қилинди.

Янгидан бошланадиган 82 та объектларнинг 78 тасида лойиҳа смета хужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олинди.

Шунингдек, 4 та объектнинг лойиҳавий ечимлари мураккаблиги сабабли лойиҳалаш ишлари 15 майга қадар якунланиши режалаштирилган.

82 та объектларнинг 78 тасида пудрат ташкилотларини аниқланиб, молиялаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар