Аввал хабар қилганимиздек, ўтган ҳафта Ўзбекистон медиа соҳасида унутилмас ҳафта бўлди. Хусусан, 3 май — Жаҳон матубот эркинлиги кунига бағишлаб ўтказилган “Олтин қалам” ХV танлови билан бирга халқаро даражадаги тренинг ва шоуларни ўз ичига олган “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа-ҳафталиги бўлиб ўтди. Ҳафталикнинг унутилмас кунларидан бири — Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида мамлакатимиздаги илк талабалар мультимедиа студиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда маҳаллий ОАВ ходимлари, мутахассислар билан бирга хорижий корпус вакиллари ҳам иштирок этди. Хусусан, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олган Бекар жаноблари ва Элчихона вакиллари ҳам иштирок этишди.
Биз Туркия элчихонаси масъул вакилларининг ушбу ҳафталик юзасидан, ўзбек медиа бозори ва бу борадаги ислоҳотларга муносабатлари ва фикр-мулозалари билан қизиқдик.
Алпарслан Акинжи, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасининг Маданият ва ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси:
— Биз Ўзбекистонда катта медиа-ҳафталикда, хусусан, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг янги биносининг очилиш маросимида иштирок этганимиздан мамнун бўлдик. Мазкур янги олийгоҳда 3 йилда 2 мингга яқин талаба таълим олибди. Биз ташрифимиз давомида бу ерда талабаларга яратилган шароитлар билан танишдик ва барчасини юқори даражада дея баҳоладик.
Туркия ва Ўзбекистон ОАВларида ҳам ўхшаш жиҳатлар бор. Туркияда юзлаб телеканаллар ва радиолар мавжуд, минглаб газета ва журналлар чоп этилади, 150 йилдан буён чоп эталаётган газеталар бор. Усмонлилар давридан бери чиқарилаётган нашрлар ҳам бор. Яна бир муҳим нарсани айтиш кераккки, Ўзбекистонда жадидчилик деган йўналиш бўлган ва Истанбулда таълим олган кўплаб жадидчи ота-боболаримиз бўлган. Биз улар чиқарган газеталарни ҳам ўқиймиз.
Ҳозирда ўзбек журналистлари билан ҳам яхши лойиҳа ва ҳамкорликларни йўлга қўйганмиз. Жумладан, ўтган йил сўнггидан бошлаб, ўзбекистонлик журналситлар учун Туркия давлатига “Хавфсиз туризм” лойиҳаси асосида саёҳатлар уюштиришни йўлга қўйдик. Ҳозирга қадар турли ОАВларда фаолият юритаётган 50 нафардан ортиқ журналистлар ушбу дастур иштирокчисига айланишди.
Биз эндиликда Тошкентда очилган ТРТ телеканали билан ҳамкорликда Журналистика университети талабаларининг ҳам малака оширишлари ва турли лойиҳаларимизда иштирок этишларини йўлга қўйшимиз мумкин.
Ўзбекистон бизнинг қардош давлатимиз, биз бу мамлакат билан доимо ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.
Мустафа Авжи, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ички ишлар бўйича маслаҳатчиси:
— Ўзбекистон ота-боболаримиз юрти бўлган ва тарих китобларида Моварауннаҳр номи билан ёд олинган, соғинч ва ҳаёлларимиз бўлган бу тупроқлар ҳар бир турк фарзандининг орзусидир.
Бу ўлканинг ҳар бир шаҳрида қадимги цивилизация излари ҳанузгача сақланиб келинмоқда. Самарқанд ва Бухорога қилган зиёратимда бу икки шаҳарга мафтун бўлдим. Дўстимнинг ижтимоий тармоқлардаги бир ёзувида "Бухоро: Шарқ марвариди" сўзларини кўришим билан мен ҳам "Бухоро бизнинг ҳақиқий қалбимизнинг гавҳари" деб ёзгандим.
Муқаддас китобимиз Қуръони Каримнинг илк амри бўлган "ЎҚИ!" оятлар ичида нимани қандай ўқишимиз кераклигини кўрсатган ва бу коинотни сир ва жумбоқларга бой қилган Aллоҳнинг аслида бизни қизиқишга, изланишга ва янгиликларни кашф этишга ундайдиган жуда муҳим ҳақиқати бўлиб кўз ўнгимизда гавдаланмоқда.
Журналист, фотосуратчи, мухбир ва яна ушбу соҳасининг исталган йўналишида ишлашни истаган ҳар бир талаба биринчи навбатда яхши интеллектуал билимга эга бўлиши керак. Улар, адабий, ижтимоий, сиёсий-тарихий ва долзарб мавзуларда ҳамда барча соҳалардаги изланишлари орқали билимларини янада бойитишлари мумкин.
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг янги биносининг очилиши билан журналистларни тайёрлашда жуда муҳим бўлган марказга эга бўлди. Очилиш маросими Ўзбекистон Республикасининг олий даражадаги давлат ходимлари иштироки билан жуда чиройли ўтди. Бу очилиш маросимига Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Олган Бекар жаноблари ҳам иштирок этдилар.
Кузатишларимиз натижасида ўз касбини бошлайдиган номзодлар учун ташкил этилган радиостудияда сўнгги русумли технологиялар тақдим қилинган бўлиб, талабаларнинг юқори билим ва тажриба олишлари мақсад қилинганлигини кўрдик. Телестудия, компьютер синфхоналари, баҳс-мунозара хоналари, ўқиш-ўрганиш синфхоналари бизни жуда ҳайратда қолдирди. Ҳар бир қаватнинг йўлакларида соҳага оид атмосфера яратилган бўлиб, ёшларни кележак карьера қилиш учун руҳлантирмоқда.
Бир қаватнинг йўлаги Туркия матбуоти ва телеканаллари логотиплари билан безатилган бўлиб, улар орасида Туркия Республикасининг асосчиси Мустафо Камол Отатуркнинг туркий халқлар иттифоқининг ўрнатилишига доир ишонч сўзлари ва икки мамлакатнинг президентлари Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг самимий фотосуратлари бизнинг дўстлигимиз ва ҳамкорлигимизнинг рамзи бўлиб турар эди.
Қисқаси, бугун биз Ўзбекистоннинг келажакдаги матбуот армиясининг ўқув уйига қойил қолдик. Ректорлар ўртасидаги ҳамкорлик протоколлари келажакнинг суғурта сиёсатига айлангандай, гўё.
Бизнинг юртимизда "Севги билан югурган чарчамайди" деган нақл бор. Келинг, аввал ўзимиздан бошлайлик. Билим, амал, тиришқоқлик, сабр ва иштиёқ билан ҳар томонимизни жиҳозлайлик.






