АсосийJamiyat

Uzbekistan Airways Истанбул ва Деҳлига қатор рейсларни бекор қилди

'Uzbekistan Airways Истанбул ва Деҳлига қатор рейсларни бекор қилди'ning rasmi

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ Uzbekistan Airways авиакомпанияси Истанбул ва Деҳлига амалга оширилаётган қуйидаги рейсларни бекор қилади:

 HY 271/272| Tошкент – Истанбул /Истанбул – Tошкент фақат 2021 йил 26 ва 31 май кунлари;  

HY 273/274| Tошкент – Истанбул / Истанбул – Tошкент 2021 йил 18 майдан 31 майгача фақат ҳафтанинг 2, 4 ва 5 кунларидаги рейслар;

HY 275/276| Самарқанд – Истанбул / Истанбул – Самарқанд 2021 йил 17 майдан 31 майгача;

HY 277/278| Фарғона – Истанбул / Истанбул - Фарғона 2021 йил 19 майдан 31 майгача;

HY 279/280| Урганч – Истанбул / Истанбул – Урганч 2021 йил фақат 23 ва 30 май кунлари;

HY 421/422| Тошкент – Деҳли / Деҳли – Тошкент 2021 йил фақатгина 14, 21 ва 28 май кунги рейслар.

    Бошқа янгиликлар