1

Бугун Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

ЖАМИЯТ 11.05.2021, 07:36
Бугун Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 11 майда кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгарибтуради, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида, эрталаб Жиззах, Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28° бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 25-27° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18° бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1