АсосийSport

Буффон «Ювентус»ни ташлаб кетмоқчи

'Буффон «Ювентус»ни ташлаб кетмоқчи'ning rasmi

«Ювентус» клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон мавсум якунида Турин жамоасини тарк этишини эълон қилди.

«Мавсум якунида «Ювентус»ни тарк этишга қарор қилдим. Шартнома узайтирилмайди. Фаолиятимни якунлайман ёки бошқа клуб топаман. Жамоага боримни бериб бўлдим, деган фикрдаман. «Ювентус»даги даврим тугади», - дейди 43 ёшли дарвозабон beIN Sports билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Буффон 2001-2018 йиллар давомида «Ювентус» сафида тўп суриб, 2019 йил бир мавсум «ПСЖ»га ижарага берилган ва яна Италияга қайтганди.

Маълумот учун, Буффон А Серия жорий мавсумида 7 ўйинда майдонга тушган.

    Бошқа янгиликлар