1

Сурхондарёда радарга "хужум" қилган ҳайдовчи ариққа қулади

ЖАМИЯТ 11.05.2021, 22:24
Сурхондарёда радарга "хужум" қилган ҳайдовчи ариққа қулади

Сурхондарёда ЙТҲларни олдини олиш учун 10 та радар ўрнатилган. Уларнинг айнан 9 таси кўчма радарлардир. Вилоят ҳудудида саноқли радарлар ўрнатилган бўлса-да, ҳайдовчилар уларга дахл қилишдан тийилмаяпти. Қуйида ҳудудда радарни йўналишини ўзгартирмоқчи бўлиб, 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси олган ҳайдовчининг изоҳи билан танишинг:

Йўлда кетаётиб радарга кўзим тушди.Четроқда тўхтаб, радарни буриб қўйдим. Шундан сўнг ЙПХ ходими келиб машина билан йўлимни тўсди. Машимни бураман деб ариққа тушиб кетдим.

Жорий йил давомида Сурхандарёда 96 та ЙТҲ содир бўлган. Уларнинг оқибатида 76 нафар шахс турли тан жароҳатлари олган, 40 нафар инсон вафот этган. Aвтоҳалокатларга кўп ҳолларда юқори тезлик билан ҳаракатланиш сабаб бўлган. Шунга қарамай ҳайдовчилар тезликни оширишдан, уларнинг фойдасига ишловчи радарлар фаолиятига даҳл қилишдан тўхтамаяпти. Шу каби ҳолатларнинг яна бири Aнгор-Термиз йўналишида содир бўлган.  

Йўл четида радар турган экан. Унинг акумляторига тегишли кетдим. Тушунтириш ишлари олиб борилди. Ўз ишимдан пушаймонман.

Қоидабузар ҳайдовчиларга суд залида чора кўрилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1