1

Самарқандда чўнтагидаги марихуанани яширмоқчи бўлган шахс ИИБ ходимига 2000 доллар таклиф қилди

ЖАМИЯТ 11.05.2021, 23:41
Самарқандда чўнтагидаги марихуанани яширмоқчи бўлган шахс ИИБ ходимига 2000 доллар таклиф қилди

Самарқандда тезкор ходимга 2.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора сифатида бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.

2021 йил 10 май куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ тезкор ходими Самарқанд шаҳар Қорасув маскани “Б.Ялангтуш” маҳалласида ўзини шубҳали тутган А. исмли шахсни ёнини холислар иштирокида шахсий тинтувдан ўтказган вақтида, эгнида бўлган кийимининг чап чўнтагидан 2,16 грамм оғирликлаги марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Фуқаро ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатларни рўйҳатдан ўтказмаслик ва тергов органи томонидан қонуний чора кўрмаслик эвазига тезкор ходимга 2.000 АҚШ долларини пора сифатида таклиф қилган.

Ходим унга бир неча маротаба пора бериш жиноят эканлигини тушунтиришига қарамасдан пора таклиф қилишда давом этган.

Тезкор ходим ҳолат юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган.

Билдиргига асосан, 11 май куни ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ, Самарқанд шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, 1987 йилда туғилган, Каттақўрғон шаҳар А.Темур кўчасида яшовчи Ю.А. ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига ИИБ ходимига 2.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан ушланган.  

Ҳолат юзасидан А.Ю. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1