АсосийDunyo

7 нафар бола ҳалок бўлди, 20 киши жароҳат олди — Қозондаги мактабда содир бўлган отишма қандай содир бўлди?(видео)

'7 нафар бола ҳалок бўлди, 20 киши жароҳат олди — Қозондаги мактабда содир бўлган отишма қандай содир бўлди?(видео)'ning rasmi

Бугун, 11 май куни эрталаб 19 ёшли ўқувчи Татаристоннинг Қозон шаҳридаги 175-гимназияга 28 апрель куни рухсат олган қурол билан кириб, ўқ узди ва у ёлғиз ҳаракат қилди;

Отишма натижасида 7 бола ва ўқитувчи отишма қурбон бўлди, яна 16 бола ва 4 та  гимназия ходимлари жароҳат олди.

Воқеа жойига хавфсизлик кучлари етиб келди, аксилтеррор операцияси режими жорий этилди, қотиллик бўйича жиноят иши Тергов қўмитасининг марказий аппарати томонидан қабул қилинди.

РФ президенти В. Путин ҳалок бўлган 7 ўқувчининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Татаристонда 12 май мотам куни деб эълон қилинди.

Россия гвардияси бошлиғига қуролларнинг фуқаролик муомаласи бўйича янги регламентни ишлаб чиқиш топширилди.

Мотам муносабати билан Қозон мактабларида дарс бўлмайди.

Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади

    Бошқа янгиликлар