1

Қорақалпоқ Давлат университетига ўқишга киритмоқчи бўлган гуруҳ ушланди

ЖАМИЯТ 12.05.2021, 08:33
Қорақалпоқ Давлат университетига ўқишга киритмоқчи бўлган гуруҳ ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда,  фуқаро И.Ж., Ж.Х. ва Д.Х.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Д.ни Қорақалпоқ Давлат университетининг жисмоний тарбия факультетига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ доллари қийматида 3 000 АҚШ доллари ва 20 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

"Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар, амалдаги қонунчиликка кўра, Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан кам балл тўплаган абитуриентларга ҳам оширилган тўлов-контракт тўловини тўлаш шарти билан ўқишга кириш имконияти яратилган.

Агарда ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган бўлсангиз, олий таълим муассасасига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Кириш имтиҳонлари бўйича бошқа имтиёзлар ҳақида шу ерда батафсил танишишингиз мумкин", - дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1