АсосийJamiyat

Оқолтинлик ходимга нисбатан қилинган тухмат суд залида кўриб чиқилди

'Оқолтинлик ходимга нисбатан қилинган тухмат суд залида кўриб чиқилди'ning rasmi

2021 йил 6 февраль куни фуқаро Б.Р Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 10 км.да ўз бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинасида пиёдага йўл бермасдан “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 112-банди талабларини бузиб ҳаракатланганлиги ҳолати шу ҳудудда ЙҲХБнинг тақсимотига асосан хизмат олиб бораётган Сирдарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, йўл-патруль хизмати отряди иккинчи сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори кичик сержант М.Ш томонидан аниқланиб, ҳайдовчига нисбатан электрон шаклда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган. 

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар беришича, шундан сўнг, 2021 йил 8 феврал куни фуқаро Б.Р Оқолтин туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 6 феврал куни Оқолтин туман ҳудудида Сирдарё вилоят ИИБ ЙҲХБ инспектори М.Ш тўхтатганлигини, у автомашинасидан тушганлигини, инспектор М.Ш ўзининг “Ласетти” русумли хизмат автомашинасига ўтиришни таклиф қилганлигини, шунда ходим унга “Жаримангиз йўқ экан, Сизга битта пиёда жарима ёзиб бераман”-деб айтганлигини, йўлда умуман пиёдани кўрмаганлиги ва ҳуқуқбузарлик содир этмаганлигини, хизмат вазифасини олиб бораётган инспектор ходимнинг боди камераси йўқлигини баён қилган.

Ушбу ҳолат Сирдарё вилояти ИИБ масъуллари томонидан назоратга олиниб, кичик сержант М.Шга хизматга фойдаланиш учун бириктирилган боди камера хотираси кўздан кечирилганида, ходим ва ҳайдовчи Б.Р лар ўртасида бўлиб ўтган мулоқот боди камера хотирасида  сақланганлиги, ходим томонидан ҳеч қандай ноқонуний ишлар амалга оширилмаганлиги, ҳайдовчи Б.Р ходимга туҳмат қилганлиги аниқланиб, ушбу видеотасвир юзасидан ҳайдовчига қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг қарорига асосан, ҳайдовчи Б.Р Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баробари миқдорида, яъни 1.960.000 сўм жарима жазоси тайинланган.

    Бошқа янгиликлар