Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш кун сайин долзарб масалага айланиб бораётгани алоҳида таъкинланди, дея хабар қилмоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.
Йиғилишда келтирилишича, тухум ишлаб чиқариш ҳажми Тошкент вилоятида – 5 фоизга, Сирдарёда – 4 фоизга камайиши ҳисобига, ушбу вилоятларда тухумнинг нархи 7 фоизга, республика бўйича эса 3,6 фоизга ошган.
“Гўшт ва ўсимлик ёғининг ҳам жаҳон бозоридаги нархлари 1 йилдан буён тўхтовсиз ўсаётгани барча раҳбарларни зарур чора-тадбирларни кўришга ундаши керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари топшириғига кўра, жорий йилдачорвачилик йўналишида 1 мингта, паррандачиликдаги 277 та лойиҳани ишга тушириш ҳисобига, 13 минг тонна гўшт, 608 минг тонна сут, 3 миллиард дона тухум ва 14 минг тонна парранда гўшти етиштирилишини таъминлашини шарт. Ёғ-мой маҳсулотларига ички бозорда аҳоли талабини қондириш мақсадида, жорий йилда 246 минг тонна мойли экинларни етиштириш ва бунинг ҳисобига 86 минг тонна мой ишлаб чиқарилишини таъминлаш керак.
Шунингдек, 1,1 миллион гектар асосий майдонларда 224 минг гектар боғ-ток ораларига ҳамда ғалла ва эртанги экинлардан бўшайдиган 873 минг гектарга сабзавот, картошка, полиз, шоли, мойли ва озуқа экинларини етиштириш зарурлиги таъкидланди.






