АсосийJamiyat

Қуръони Карим саҳифасининг дунёдаги энг катта қўлёзмаси Ўзбекистонда яратилди

'Қуръони Карим саҳифасининг дунёдаги энг катта қўлёзмаси Ўзбекистонда яратилди'ning rasmi

Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказида Қуръони Карим саҳифасининг дунёдаги энг катта қўлёзмасини қўлда кўчириш ишлари якунига етди. Бу ҳақда марказ директори Шоазим Мунавваров ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида маълум қилган.  

Ушбу саҳифа Бойсунғур Мирзо томонидан отаси султон Шоҳруҳ Мирзо учун махсус кўчирилган Қуръон саҳифасининг бироз катталаштирилганнусха ҳисобланади. Маълум бўлишича, саҳифани Марказ ҳаттоти, Тошкент Ислом институти битирувчиси Нажмиддин Фаёзий Нуриддин ўғли 6 ой мобайнида кўчирган.  

Махсус қоғоз Япониядан, буёқлар Туркиядан олиб келинган ва саҳифага ўзбек олтини суви билан ҳал берилган.  

Табаррук саҳифа Ислом цивилизацияси марказидаги Усмон Қуръони учун жиҳозланаётган хонақодан жой олиши маълум қилинган.  

Бундан ташқари, Ислом цивилизацияси маркази қўлёзма Қуръон саҳифасини Гиннес рўйхатига киритиш юзасидан музокаралар олиб боришга киришгани айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар