АсосийJamiyat

Сектор раҳбаридан бош вазир ўринбосарларигача: муаммоли кредитлар қайтарилади

'Сектор раҳбаридан бош вазир ўринбосарларигача: муаммоли кредитлар қайтарилади'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда давлат раҳбари иштирокида макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда муаммоли кредитлар масаласида алоҳида сўз юритилди, дея хабар қилмоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

СОҲАЛАР КЕСИМИДА

Бу муаммоли кредитларни соҳалар кесимида оладиган бўлсак, саноатда – 3 триллион сўм, савдо ва хизмат кўрсатишда – 2,1 триллион сўм, қишлоқ хўжалигида – 1,8 триллион сўм, қурилишда – 978 миллиард сўм, транспорт ва коммуникацияда – 547 миллиард сўмлик муаммоли кредитлар вужудга келган.

ҲУДУДЛАР КЕСИМИДА

Ҳудудлар кесимида Жиззах, Самарқанд Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг ҳар бирига қарийб 1 триллион сўмдан муаммоли кредитлар тўғри келмоқда.

СЕКТОР РАҲБАРИДАН БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИГАЧА...

Бу маблағларни қайтаришга Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор ва тижорат банклари раҳбарлари шахсан жавоб берадилар”, - деди Президент.

МУДДАТ ҚАЧОНГАЧА?

Масъуллар икки ҳафта муддатда ўз комплексига кирувчи корхоналарнинг муаммоли қарздорлигини тўлиқ хатловдан ўтказиб, иккинчи чорак якунига қадар уларнинг камида 25 фоизини, йил якунига қадар эса 100 фоиз қайтимини таъминлаш бўйича ҳудудлар ва тармоқлар кесимида графикни тасдиқлаш бўйича Президент топшириғини олишди.

    Бошқа янгиликлар