Хитой Халқ Республикаси аҳолини рўйхатга олиш натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат статистик қўмитасининг Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, мамлакат аҳолиси 2021 йил бошига 1,411 млрд. киши ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланган.
Аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони қарийб 34,7 млн. кишини ташкил этмоқда.