Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Самарқанд шаҳар бўлимининг хулосасига асосан ТДИУ Самарқанд филиалида ўқув жараёни 2021 йил 27 апрелдан 10 майга қадар (14 кун) масофавий шаклда ўқиш ташкил этилган эди.
Филиал директори ўринбосарининг расмий баёнотига кўра, бугунги кунда Самарқанд шаҳри бўйича эпидемиологик вазият мураккаблигича қолмоқда. Шу сабабли, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан, Филиалда ўқув жараёнлари жорий йилнинг 25 май кунига қадар масофавий тарзда давом эттирилади.
Ўқув жараёни Филиал профессор-ўқитувчилари томонидан масофавий шаклда ZOOM ва Moodle платформалари орқали дарс жадвалида белгиланган вақтларда ўтилиши ташкил этилади. Шунингдек, оралиқ ва якуний назоратлар “online” шаклда олинади.
Шунингдек, Самарқанд Ветеринария медицинаси институти Ахборот хизматига кўра, ОТМда ўқув жараёнлари масофавий бўлиши аввал 11 майгача, кейин 25 майгача узайтирилди.
Шундан келиб чиқиб, Самарқанд Ветеринария медицинаси институтининг бакалавр 4-босқич битирувчилари, 2-босқич магистрлари ҳамда қўшма факультет талабалари учун маъруза дарслари тугаганлиги, Якуний аттестацияларни топшириш ва давлат имтиҳонларига тайёргарлик кўришлари учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда профессор-ўқитувчилар билан биргаликда ўқув жараёнлари ҳам онлайн, ҳам анъанавий тарзда давом эттирилади.






