АсосийJamiyat

Тошкентда 13 майдан 8T-сонли автобус йўналиши узайтирилмоқда

'Тошкентда 13 майдан 8T-сонли автобус йўналиши узайтирилмоқда'ning rasmi

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги "Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 157-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда aҳолидан келиб тушган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, шунингдек, йўналишлар тармоғини тартибга солиш ва мақбуллаштириш мақсадида, 2021 йил 13 майдан бошлаб, 8Т-сонли “Назарбек қўрғони – Чорсу метроси” автобус йўналишининг ҳаракати “Назарбек қўрғони” сўнгги бекатидан Мустақиллик кўчаси орқали “Найман маҳалласи” ҳудудигача узайтирилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур йўналишдаги автобуслар жадвали сони иш ва шанба кунларига 7 та (+1), якшанба кунларига 6 та (0) этиб белгиланди.

 

Бошқа янгиликлар