Тошкент шаҳар ИИББ 1999 йилда туғилган Нурахметов Фейсал Ахметжановични излашда фуқаролардан кўмак сўрамоқда. Қидирувдаги шахс жорий йилнинг 4 май куни соат тахминан 15:30да Яшнобод тумани Фарғона йўлида жойлашган иш жойидан чиқиб бедарак йўқолган.
Белгилари: бўйи 180 см, гавдали, сочлари жигарранг, кўзи қора, қоши қалин.
Эгнида: кўк рангли футболка, қора рангли трико ва қора кроссовка бўлган.
"Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз Нурахметов Фейсал қаердалиги хақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз яқин атрофда жойлашган ички ишлар идораларига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз!",–дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.






