1

Қашқадарёда мудҳиш автоҳалокат: 7 киши қурбон бўлди, уларнинг икки нафари гўдаклар

ЖАМИЯТ 13.05.2021, 08:09
Қашқадарёда мудҳиш автоҳалокат: 7 киши қурбон бўлди, уларнинг икки нафари гўдаклар

Касби туман ҳокимлигида 8 май куни  Касби туман Тошқўрғон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4р-92 “Қарши-Таллиқўрғон-Касби-Жейнов” автомобиль йўлининг 26 км.да содир бўлган ЙТҲ юзасидан кенгайтирилган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда Ички ишлар бошқарма бошлиғи, полковник Ш.Сатволдиевнинг 7 нафар инсонни ҳаётдан олиб кетган мазкур ЙТҲнинг содир бўлиш сабаблари ва ҳолати ҳақида ҳисоботи тингланди.

Маълум қилинишича, 8 май куни тунги соат 22:10 ларда  юқори тезликда келаётган “ВАЗ 21-01” ва йўлнинг қарама-қарши томонидан катта тезликда ҳаракатланаётган “Нексия” автомашиналари тўқнашган.

Мудҳиш автоҳалокатда 7 киши ҳалок бўлган. Яна икки нафар инсон шифохонанинг жонлантириш бўлимида.

Маълум бўлишича, вафот этганларнинг икки нафари 1 ва 4 ёшли гўдаклар бўлган. Қолганлари ҳам 40 ёшдан ошмаган шахслар экани қайд этилди.

Йиғилишда ҳолатга баҳо бериш мобайнида ҳайдовчиларнинг йўл белгиларига риоя этмаслиги, йўл белгиларига беписанд қарашлари, белгиланган тезликдан юқори тезликда ҳаракатланишлари, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда автомобиль бошқариш ҳолатлари асосида келиб чиқаётганлиги ҳамда вилоятдаги умум автомобиль йўлларининг аҳволи, ЙТҲнинг келиб чиқиш омиллари ва уларни бартараф этиш, автомобиль йўлларидаги носозликларни, йўл белгилари, йўл чизиқлари ва йўлларнинг ўтказувчанлиги, йўлларни БДО-5 тўсиқлари билан бўлакларга ажратилмаганлиги, айрим халқаро аҳамиятга эга бўлган йўллар йиллар давомида таъмирланмасдан қолаётганлиги, йўл ёритиш чироқларининг йўқлиги, бу ҳақидаги камчиликларни бартараф қилиш бўйича тегишли мутасадди ташкилотларга тақдимнома киритиб, тегишли органларга маълумот учун юборилган бўлсада, бу каби ҳолатлар ҳанузгача ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги,  бу  ўз навбатида оғир оқибатли ЙТҲларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётганлигини айтиб ўтилди.

-Бу каби ҳолатлар олди олинмас экан вилоят ҳудудида оғир оқибатли ЙТҲлари содир этилиши такрорланаверади. Ҳушёрликни оширишимиз, ўзимизни, яқинларимиз жонини хавфга қўймаслигимиз керак. Муқаддас рўзаи рамазон кунларида бундай мудҳиш воқеани қабул қилишимиз осон эмас. Марҳумларнинг яқинларига сабр, бардош тилайман. Барча фуқароларимизга бу ҳолат ибрат бўлсин. Йўл эркаликни кўтармайди,-деди вилоят ҳокими З.Мирзаев.

З.Мирзаев вилоят Автомобиль йўллари директори Б.Рахимовга вилоятдаги халқаро ва республика аҳамиятига эга бўлган йўлларни таъмирталаб бўлиб қолганлиги ва баҳорги кўрикдан кейин 4р-92 “Қарши-Таллиқўрғон-Касби-Жейнов” автомобиль йўлининг таъмирланиши учун ажратилган маблағни мақсадли сарфлаши ҳамда йўл белгилари ва махсус чизиқларни белгиланган мезон асосида қилинишини қаттиқ назоратга олишини айтиб ўтди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1