1

Тошкент вилоятидаги 2004 йилги ҳайдовчи ва ЙПХ ходими можаросига ЙҲХББ муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 13.05.2021, 11:52
Тошкент вилоятидаги 2004 йилги ҳайдовчи ва ЙПХ ходими можаросига ЙҲХББ муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқда "Ойша хола исмли ЙПХ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси муносабат билдирди.

️Жорий йилнинг 30 апрель куни Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Ф.Мавлонов Қуйичирчиқ туманида хизмат олиб бораётган вақтида меъёрий ҳужжатларини текшириш мақсадида "Ласетти" русумли автомобилни тўхтатган. Текширув жараёнида ҳайдовчи 2004 йил тўғилган А.А.нинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари йўқлиги (ёши тўғри келмаслиги) аниқланган.

️Ходим маъмурий баённома расмийлаштириб автомобилни жарима майдонига юборилишини айтгандан сўнг ҳайдовчи ходимга нисбатан фаол қаршилик кўрсатган ва видео тасвирга олишни бошлаган.

️Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

️Ҳолат юзасидан фуқаро А.А.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар қўриб чиқилиши учун жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман судига юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1