1

Тожикистон делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

ЖАМИЯТ 13.05.2021, 13:26
Тожикистон делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

Тошкентда 14-15 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация 14 май куни мамлакатимизга ташриф буюради.

Шунингдек бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбарлари бир-бирларини ҳамда икки мамлакат биродар халқларини Рамазон ҳайити билан дилдан қутладилар.

Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Бўлажак олий даражадаги учрашувга тайёргарлик кўриш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1