Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳридан Тошкентга 12 июндан ҳафтасига уч марта мунтазам авиақатновлар қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Дунё» хабар бердиберди.
Маълум қилинишича, 13 май куни Ўзбекистоннинг мутасадди вазирлик ва идоралари ҳамда Саудия Арабистонининг «Flynas» авиакомпанияси ва «Seera» туристик агентлиги вакиллари ўртасида видеоконференция шаклидаги мулоқот ташкил этилган. Унда 2021 йил январь ойида «Uzbekistan airways» АЖ ва Саудиянинг «Flynas» авиакомпанияси ўртасида имзоланган меморандум бўйича фикр алмашилган.
Шунингдек, Саудия Арабистонида Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб этиш орқали саудияликларнинг мамлакатга саёҳатларини уюштириш масалалари муҳокама қилинган. «Flynas» авиакомпанияси вакиллари 2021 йил 12 июндан бошлаб Ар-Риёд–Тошкент–Ар-Риёд йўналиши бўйича ҳафтасига уч марта мунтазам авиақатновлар амалга оширишни режалаштирганини маълум қилган.