Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри яқинида 3та автомобил иштирокидаги мудҳиш йўл-транспорт ҳодиса натижасида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Замон.уз сайти хабар берди.
Қорақалпоғистон ЙХҲБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 11 май куни содир бўлган. Нукус-Тўрткўл йўлининг 225 километри (Чилпиқ ёдгорлиги қаршиси)да Cобалт, Нехиа ва Дамас ўзаро тўқнашиб кетган. Aвария натижасида жами 6 киши ҳалок бўлган.
Cобалтъдаги 1 нафар йўловчи, Нехиаъдаги 4 нафар йўловчи ва Дамас ҳайдовчиси воқеа жойида жон берган. Нехиа ва Cобалт ҳайдовчилари шифохонага ётқизилган. Уларнинг ҳолати бўйича маълумот йўқ.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






