1

Норинда содир бўлган ЙТҲ сабаб 2 киши вафот этди. Омон қолган 3 кишининг аҳволи оғир

ЖАМИЯТ 15.05.2021, 15:11
Норинда содир бўлган ЙТҲ сабаб 2 киши вафот этди. Омон қолган 3 кишининг аҳволи оғир

12 май куни Наманганда содир бўлган ЙТҲда 2 фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, соат 10:30 ларда, Наманган вилоятидаги Чўжа-Ҳаққулобод йўлининг 22 км.да, Норин тумани Бўзўлмас МФЙ ҳудудида, 1978 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини тегишли ҳужжатлари билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай ЙТҲ сабабчисига айланган.

 Ҳайдовчи қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Норин туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги Дамас русумли автомашинаси билан тўқнашиб, сўнгра ушбу автомашинани ортидан ҳаракатланиб келаётган, Наманган туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги УАЗ русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

Натижада, Нексия русумли автомашинада бўлган йўловчилар, Норин туманида яшаган, 1959 йилда туғилган, Андижон вилояти Пахтобод туманида яшаган, 1984 йилда туғилган фуқаролар оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этганлар.

Шунингдек, Нексия русумли автомашина ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, ўнг кўкрак қовурға суякларини ёпиқ синиши, ўнг оёқ болдир суягини ёпиқ синиши ва йўловчилари, Наманган шаҳрида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро бош мия чайқалиши, иккала оёқ сон суягини ёпиқ синиши, Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган аёл бош мия чайқалиши, иккала кўз соҳаси гематомаси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганлар.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 12 май куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1