1

Бухоролик фуқаро хотинини пичоқлади. Аёл комада

ЖАМИЯТ 15.05.2021, 15:20
Бухоролик фуқаро хотинини пичоқлади. Аёл комада

Бухорода хотинини пичоқлашга уринган эр қўлга олинди. У қасддан одам ўлдиришда айбланмоқда.

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида яшовчи фуқаро хотинини пичоқлаб, унинг жонига қасд қилиш жиноятини содир этди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 11 май куни соат 20:30 да Қоракўл туманидаги «Реги Ҳайдар« маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 48 ёшли фуқаро Ш.И. турмуш ўртоғи П.Н. билан оилавий келишмовчилик сабаб тортишиб қолган. Хонадон ошхонасида давом этган тортишув жанжалга айланган. Ш.И. жаҳл ва ғазабга берилиб, турмуш ўртоғига ошхона пичоғи билан таҳдид қилган ва унинг ҳаёти учун муҳим бўлган тана аъзоларига икки маротаба зарб билан урган. Эр ўз хатти-ҳаракатини яна давом эттирмоқчи бўлганда ҳодиса жойида бўлган ўғли ва келинининг фаол қаршилигига дуч келган. Аёл оғир аҳволда туман марказий касалхонаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Маълум қилинишича, фуқаро П.Н. айни пайтда ҳушига келган ва соғлиғи тикланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) 97-моддасининг 1-қисми билан (қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчига нисбатан Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси қўлланилиб, ушланган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ушбу жиноят иши 14 май куни вилоят ИИБ бошлиғи Шуҳрат Алиев ҳамда туман мутасадди раҳбарлари томонидан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди. Муҳокама жараёнида ушбу маҳаллада ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш борасида маҳалла мутасаддилари ва ҳуқуқ-профилактика инспекторларининг камчиликлари танқид қилинди», — дейди вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1