1

Шаҳноза Мирзиёева Отабек Умаровни туғилган куни билан табриклади ва оғир дамда уларга кўмаклашган дўстларига миннаддорлик билдирди

ЖАМИЯТ 15.05.2021, 15:56
Шаҳноза Мирзиёева Отабек Умаровни туғилган куни билан табриклади ва оғир дамда уларга кўмаклашган дўстларига миннаддорлик билдирди

Бугун, Отабек Умаров ўзининг 37 ёшини қаршилади. Шаҳноза Мирзиёева турмуш ўртоғини ўз Instagram саҳифасида табриклади ва оғир дамда уларга кўмаклашган дўстларига миннаддорлик билдирди:

Бу ҳаётда оила ва унинг тинчлигидан муҳимроқ ҳеч нарса йўқлигига кўп бора амин бўлганман. Суйган инсонларим ёнимда, тани-жонлари соғ, ўзлари хурсанд бўлиб юришлари — мен учун ҳақиқий бахт. Ўз бахтимни улар билан кўриб, ҳис қилиб тураман. Ҳаёт сени синовларга солганда, азиз инсонингнинг  умри хавф остида қолганда, бу бахтнинг қадрини яна ҳам чуқур ҳис этаркансан киши. Синовлар одатий турмушигни алғов-далғов қилиб, илгари эътибор бермаган, аҳамият қилмаган ҳаётнинг қоронғу ва қўрқинчли томонлари билан юзма-юз қилар экан.

Ҳа, бизнинг ҳолатимизда қўллаб-қувватлаш кучли бўлди. Бу куч ортидан биз куч олдик, иродали бўлдик.

Азиз ва ҳурматли Дўстларимиз! Ёрдамингиз учун сизларга катта Раҳмат.

Бугун азаз инсонимнинг туғилган кунида мен фақат бир нарса айтмоқчиман; Парвардигор сизни асрасин, соғ-саломат ва бахтли бўлинг, агар сиз бахтли бўлсангиз, мен ҳам бахтли бўламан, бизнинг болаларимиз ҳам бахтли бўлишади. Биз эса доимо ёнингизда бўламиз, ҳамма нарсани енгиб чиқамиз.

Севги ва ўзаро тушуниш бўлган уйда эса — ҳамма нарса енгиб чиқилади. Таваллуд айёмингиз билан!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1