АсосийDunyo

Исроил Ғазодаги 11 қаватли бинони портлатди(видео)

'Исроил Ғазодаги 11 қаватли бинони портлатди(видео)'ning rasmi

Исроилнинг тўртта ракетаси  Ғазодаги  11  қаватли  бинога  урилди  ва  осмонўпар  бино  вайрон  бўлди. 

Ғазодаги ўн бир қаватли бинода, дунёнинг бир нечта оммавий ахборот воситалари, аҳоли квартиралари ва тижорат компанияларининг офислари жойлашган эди. Жумладан, Associated Press'нинг мамлакат офиси ҳам айнан шу бинода жойлашган эди.

Юз берган портлашдан неча киши зарар кўргани ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Ғазодаги Фаластин радикал гуруҳлари ва Исроил армиясининг ўзаро ракета ҳужумлари 10 майдан бери давом этмоқда. Улар Шарқий Қуддусдаги Aл-Aқса масжидидаги тартибсизликлар ортидан Исроил судининг шайх Жарраҳдаги уйларни у эрда яшовчи араб оилаларидан тортиб олиш тўғрисидаги қарори юзасидан бошланган. Сўнгги маълумотларга кўра, Исроил томонида камида 10 киши, Фаластин томонида деярли 140 киши, шу жумладан 40 га яқин болалар ўлдирилган.

Ушбу давр мобайнида 500 дан зиёд уй-жой бутунлай вайрон қилинган ва 3000 га яқин бино ва офислар жиддий зарар кўрган. Хусусан, 16 қаватли кўп қаватли "Aл-Шурук", 14 қаватли Бурж-Ханадий ("Ханадий минораси"), 8 қаватли Бурж ал-Жаухара ("Жаухара минораси") ва саноат банки бутунлай йўқ қилинган.

Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади

    Бошқа янгиликлар