АсосийJamiyat

Юнусободда солиқчи тадбиркордан 3,5 минг АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланди

'Юнусободда солиқчи тадбиркордан 3,5 минг АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланди'ning rasmi

ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда шаҳар прокуратураси ва департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси катта инспектори маҳаллий МЧЖ таъсисчисидан 3,5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланди. Бу ҳақда darakchi.uz га ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс ушбу пул эвазига масъулияти чекланган жамиятда амалга оширилиши режалаштирилаётган камерал текширувда ижобий хулоса берилишини ваъда қилган.

    Бошқа янгиликлар