1

Наманганда ҳоким ўринбосари 10 минг доллар пора билан қўлга олинди

ЖАМИЯТ 16.05.2021, 11:44
Наманганда ҳоким ўринбосари 10 минг доллар пора билан қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида юқори лавозимда ишловчи шахс Чортоқ туманида истиқомат қилувчи хусусий тадбиркорга боғдорчилик билан шуғулланиши учун Янгиқўрғон тумани ҳудудидан 10 гектар ер майдони ажратилиши бўйича туман ҳокимининг қарорини чиқартириб беришни ваъда қилиб, ўзи фаолият юритувчи бошқарманинг маъмурий биноси ёнида 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда darakchi.uz га ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, у ушбу пулларни Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосарига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва мазкур мансабдор шахс ҳам Наманган шаҳрида 10 минг долларни олган вақтида ушланди.

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия аъзоси сифатидаги ваколатларидан фойдаланишни режалаштирган ушбу юқори лавозимли шахс бошқа МЧЖга қарашли ер майдонидан 10 гектарини ажратиб беришни мақсад қилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1