1

Халқ таълими вазирининг ходимни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруғи суд томонидан бекор қилинди. Аммо у ўз ишига тикланмаяпти

ЖАМИЯТ 16.05.2021, 12:04
Халқ таълими вазирининг ходимни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруғи суд томонидан бекор қилинди. Аммо у ўз ишига тикланмаяпти

Марғилон шаҳар Халқ таълими бўлимида ишлаб келаётган Азизов Неъмат Хакимович Халқ таълими вазирининг 2020 йил 26 ноябрдаги 559-к-сонли буйруғига асосан ишдан бўшатилган экан.

У билан меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-бандига асосан тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинган.

Бироқ, ходим мазкур буйруқ ноқонуний эканлигини, иш берувчи билан ходим ўртасида ҳеч қандай келишув бўлмаганлиги, у ишдан бўшаш юзасидан ҳеч ким билан келишмаганлигини билдириб, вазирнинг буйуғини бекор қилиш ҳамда ишга тиклаш тўғрисида судга даъво киритган.

Натижада, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2021 йил 30 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан Халқ таълими вазирининг Н.Х.Азизов билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги 2020 йил 26 ноябрдаги 559-к-сонли буйруғи бекор қилиниб, ходимни Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими мудири лавозимига қайта тикланиши белгиланган.

Бироқ, фуқаро Н.Х.Азизовни ишга тиклаш ҳақидаги ушбу суд қарори амалда ижро қилинмаган ва у ўз ишига тикланмаган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1