️Жорий йилнинг 15 май куни соат 17:20ларда, Хоразм вилояти, Урганч шаҳри "Хива-Урганч" йўлининг 1-километрида ҳайдовчи, 26 ёшли Х.Ш. бошқарувидаги "Ласетти" русумли ҳамда ҳайдовчи, 36 ёшли М.Ф. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Зарб оқибатида "Ласетти" русумли автомобиль йўлни четидаги бетон тўсиққа урилган ва двигатель қисмида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълум қилди.
Ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.
Айтилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Урганч шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






