Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 23 апрель куни тахминан соат 14.00 да 30 ёшли Муқаддас Х. қариндоши 34 ёшли Саломат К.нинг уйида бўлганида мезбон чалғиганидан фойдаланиб, унинг сумкасидан 5.500 АҚШ долларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати маълум қилди.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми («Ўғрилик») бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи қўлга олинди, тергов давом этмоқда.






