АсосийJinoyat

Андижонда солиқчи қарздорлиги бўлмаган фуқародан уни "йўқ" қилиб бериш эвазига 15 млн сўм талаб қилди

'Андижонда солиқчи қарздорлиги бўлмаган фуқародан уни "йўқ" қилиб бериш эвазига 15 млн сўм талаб қилди'ning rasmi

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Булоқбоши туман давлат солиқ инспекцияси бош инспектори 15 млн. сўм олган вақтида ушланди. Бу ҳақда darakchi.uz га ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

У маҳаллий фуқарога тегишли бўлган 33 сотих ер майдонининг аслида солиқдан қарздорлиги бўлмасада, 30 млн сўм қарзи борлигини айтиб, ушбу қарздорликни бартараф қилиб бериш эвазига 15 млн сўм талаб қилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар