1

Эртага Экология қўмитаси раҳбарияти "Қизил китоб"га киритилган айиқнинг ўлдирилиши билан боғлиқ барча саволларга жавоб бермоқчи

ЖАМИЯТ 16.05.2021, 14:06
Эртага Экология қўмитаси раҳбарияти "Қизил китоб"га киритилган айиқнинг ўлдирилиши билан боғлиқ барча саволларга жавоб бермоқчи

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан “Йиртқич ҳайвонларни овлашнинг қонун-қоидалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади. Бу ҳақда қўмита Ахборот хизмати маълум қилди. 

Маълум қилинишича, қўмита раҳбарияти бевосита иштирок этадиган очиқ мулоқот давомида кейинги кунларда кўп такрорланаётган барча саволлар ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларнинг эътирозларига атрофлича жавоб берилади.

Матбуот анжумани  эртага, 17 май, душанба куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) залида соат 14:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, россиялик овчи Экология қўмитаси раисининг рухсати билан "Ўзбекистон Қизил китоб"ига киритилган айиқни отиб ўлдирган эди. Бу ҳолат жамоатчилик томонидан кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1