АсосийJamiyat

17 майдан Тошкент давлат шарқшунослик университети тўлиқ анъанавий таълим тизимига ўтади

'17 майдан Тошкент давлат шарқшунослик университети тўлиқ анъанавий таълим тизимига ўтади'ning rasmi

Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Г.Ш.Рихсиева ўқув жараёни 2021-йил 17-майдан анъанавий шаклда давом эттирилишини маълум қилган.

Мамлакатимиздаги CОВИД-2019 билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни инобатга олиб 22.04.2021-йил 160-УМ буйруқ билан Тошкент давлат шарқшунослик университетида ўқув жараёни 22-апрелдан 6-майга қадар масофавий шаклга ўтказилган эди.

Талабалар Рамазон ҳайити байрамини оила даврасида муносиб нишонлашига шароит яратиш мақсадида 30.04.2021-йил 165-УМ-сонли буйруқ билан университетдаги масофавий таълим муддати 15-майга қадар узайтирилди.

17- майдан эътиборан эса университет тўлиқ оффлине , яъни анъанавий таълим тизимига ўтади.  Шунингдек, давлат имтиҳонлари ва битирув малакавий ишлар ҳимоялари ҳам 100% анъанавий тарзда ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар