1

Хорижда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун навбатдаги синов тестлари ўтказиладиган кунлар маълум бўлди

ЖАМИЯТ 16.05.2021, 15:04
Хорижда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун навбатдаги синов тестлари ўтказиладиган кунлар маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби тўғрисида»ги Низом  ижросини таъминлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида (Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй ) 2021 йил 25 - 28 май кунлари  соҳалар бўйича синов тестлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

«Ҳуқуқшунослик», «Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот», «Иқтисодиёт», «Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш» ҳамда «Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар» соҳалари бўйича синов тестлари ўтказиладиган санаси ва синов тестида иштирок этувчилар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.

👉Ҳуқуқшунослик

👉Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот

👉Иқтисодиёт

👉Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш 

👉Педагогика фанлари

Синовлар карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси огоҳлантиради:

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун белгиланган синов тестларига ўз вақтида келмаган, синов тестида иштирок этувчилар рўйхатида мавжуд бўлмаган талабгорлар ҳамда тиббий ниқоби бўлмаганларга синовларга киришга рухсат этилмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1