1

Фарғонада ҳайдовчини пичоқлаб, "Спарк"ини олиб қочган ўғри манзилиги етмасдан ушланди

ЖАМИЯТ 16.05.2021, 15:20
Фарғонада ҳайдовчини пичоқлаб, "Спарк"ини олиб қочган ўғри манзилиги етмасдан ушланди

Жорий йилнинг 15 май куни соат 21.23 да Фарғона шаҳар шифохонасига 1999 йилда туғилган Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро А.З. ўткир тиғли жисмдан қоринига тан жароҳати етказилган ҳолда олиб келинган. Бу ҳақда Миллий гвардия Ахборот хизмати маълум қилди. 

Олиб борилган дастлабки суриштирув давомида фуқаро А.З. ни шу аҳволда йўлда кўриб қолиб ўз автомашинасида шифохонага олиб келган йўловчи, беморнинг сўзига кўра ўзига тегишли "Спарк" русумли 40 V 097 NA давлат рақамли оқ рангли автомашинани номаълум шахс томонидан куч ишлатиб олиб кетилгани ҳақида гапириб берганини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Миллий гвардия ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилган тезкор тадбир давомида 16 май соат 4.50 да Фарғона тумани Дамқул маҳалласи ҳудудида хабарда кўрсатилган оқ рангдаги "Спарк" русумли давлат рақами 40 V 097 NA бўлган автомашина тўхтатилиб ҳайдовчи қўлга олинган.

 Автомашина бошқарувида бўлган шахс Қувасой шаҳрида яшовчи 2003 йилда туғилган фуқаро М.М эканлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1