АсосийJinoyat

Сурхондарёда "Нексия"сини "Ласетти"га алмаштирмоқчи бўлган шахс чув тушди

'Сурхондарёда "Нексия"сини "Ласетти"га алмаштирмоқчи бўлган шахс чув тушди'ning rasmi

13 апрель куни Сурхондарё вилояти Олтиариқ туман ИИБ ТБ ҳудуддда содир этилган фирибгарлик юзасидан маълумот берди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабар қилинишича, 2020 йил 28 июнь куни туманнинг “Жилибулоқ” маҳалласида яшовчи, Х.Бекмурод туманнинг “Янгиариқ” маҳалласида яшовчи, Қ.Тухтага Нексия русумли автомашинасини сотиб, ўрнига Ласетти русумли транспорт воситасини сотиб олиб беришни ваъда қилган.

Фуқаро розилик бергач, унинг Нексия русумли автомашинасини 43.000.000 (қирқ уч миллион) сўмга сотиб юбориб, берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Фирибгарлик йўли билан ўзгаларнинг ишончига кириб, пулларини олиб ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган Х.Бекмуродга нисбатан 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар