Самарқандда Каттақўрғон боғида жойлашган Алишер Навоий ҳайкали олдида ножўя ҳаракат содир этгани акс этган видео тарқалди.
Видеода йигит «Алишер бобо, сизни ҳамма аҳмоқ қилади-да, аҳмоқ қилманглар, ақлли, яхши одам бўлган бу одам», дея Алишер Навоий ҳайкалига тупурганини кўриш мумкин.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот беришича, Каттақўрғон шаҳридаги «А.Навоий» номидаги истироҳат боғида майда безорилик содир қилган мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судига юборилган.






