Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатларни қоплаб бериш бўйича давлат хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги маълум қилди.
Бунда, имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати тасдиқланган. Мазкур рўйхатга GMAT, IELTS, TOEFL, GRE, SAT каби имтиҳонлар киритилган. Имтиҳон топшириш харажати 2021 йил 1 майдан бошлаб компенсация қилиниши бошланади.
CAE, DAF, JLPT, HSK ва бошқалар бўйича харажатлар 2022 йил 1 январдан бошлаб компенсация қилинади.
️Ариза берувчи имтихон топшириш вақтида 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши мумкин.
Ушбу давлат хизмати учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали мурожаат қилиниши мумкин бўлади.
Имтихон харажатлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қопланади.






