АсосийJamiyat

Фарғонада сув талашган йигитлар бир-бирларини тошбўрон қилишди

'Фарғонада сув талашган йигитлар бир-бирларини тошбўрон қилишди'ning rasmi

2021 йилнинг 9 май куни соат 21:00 ларда 25 ёшли Р.Шуҳратжон ва 24 ёшли С.Абдуқаххорлар Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани Бўстон қишлоғи ҳудудидаги боғ майдонида танишлари 22 ёшли Ю.Миролим ва 36 ёшли Қ.Билоллар боғга сув қуйиб юрганликларини кўриб, уларнинг олдига келиб, сув туфайли жанжаллашиб, уларни ерда ётган тош бўлаклари билан тошбўрон қилишган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида Ю.Миролим ва Қ.Билоллар “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир турдаги жароҳатлар” олганликлари кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “а” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар