АсосийJamiyat

2021 йилда Тошкент метросига яна қўшимча 9 та бекат қурилади

'2021 йилда Тошкент метросига яна қўшимча 9 та бекат қурилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 17 май куни пойтахтдаги "WYNDHAM Tashkent" меҳмонхонасида Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилган  "Ўзбекистон Республикасининг транспорт инфратузилмаси, ислоҳотлар натижалари ва ривожланишнинг устувор йўналишлари" мавзусида ОАВ билан очиқ мулоқотда соҳадаги 2021 йилда фойдаланишга топшириладиган йирик лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. 

Унга кўра, юқори тезликда ҳаракатланувчи 2 та Talgo-250 русумли йўловчи электр поездини олиб келиш;

Тошкент шаҳрида ер усти халқа метро йўлининг метросининг умумий узунлиги 14,0 км бўлган II-босқичи “Қўйлиқ-Қипчоқ” участкаси, 9 та бекат ва 1 та депони фойдаланишга топшириш;

  • 30 та электровозлар ва 10 та метро поездларини (40 та вагон) харид қилиш йўли билан паркини янгилаш;
  • “Поп-Наманган-Андижон” йўналишининг 145,1 км темир  йўл линиясини электрлаштириш;
  • Самарқанд халқаро аэропортининг соатига 1200 йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга янги терминалини ишга тушириш;
  • “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ томонидан 4 та замонавий вертолётлар харид қилиш режалаштирилган.

 

Автомобиль транспорти соҳасида

Жамоат транспортини ривожлантириш, аҳоли пунктлари ўртасидаги, айниқса, қишлоқларни туманлар марказлари билан боғлайдиган узлуксиз автобус қатновлари хусусий секторни жалб қилиш орқали кўпайтириш мақсадида 2021 йилда:

жами 108 та янги мунтазам автобус йўналишларини ташкил этиш шундан 57 таси шаҳар атрофи-қишлоқ ҳудудларига олиб борувчи йўналишларни очиш;

жамоат транспорти етиб бормаган 1 113 та маҳаллаларни транспорт билан таъминлаш;

автотранспорт паркини янгилаш мақсадида жами 614 та янги автобуслар ҳарид қилиш;

12 та автостанцияларда қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Жорий йил январь-апрель ойларида 18 та янги автобус йўналиши очилди, 45 та янги автобус ҳарид қилинди ва 955 та маҳаллалар жамоат транспорти билан таъминланди 

Йўналишсиз таксилар учун янги соддалаштирилган талаблар ишлаб чиқилди.

17 та автовокзал ва автостанцияларни давлат-хусусий шерикчилик асосида тадбиркорлик субъектларига бериш, жумладан 14 та автостанцияларнинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилди.

Йўловчи ташиш йўналишларига ташувчиларга бириктириш тендер жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш ва жорий йил 1 июлдан онлайн электрон тендер платформаси орқали амалга ошириш.

Шаҳар ва қишлоқларда автобусда йўловчилар ташиш тизимини такомиллаштириш ҳамда мунтазамлигини таъминлаш мақсадида норентабел йўналишларни субсидиялаш тизимини амалиётга жорий этиш кўзда тутилган.

Темир йўл транспорти соҳасида

Темир йўлларда логистика хизматларини ривожлантириш, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан  2021 йилда экспорт қатновида ташиладиган юкларни ташишда халқаро тариф ставкалари ўрнига 60 фоизгача камайтирилган маҳаллий тариф ставкалари қўлланилмоқда, шунингдек импорт қатновида юкларни ташишда 50 фоизгача, ҳамда транзит қатновида Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Афғонистон юкларини ташишда 50 фоизгача чегирмалар тақдим этилмоқда. Тақдим этилган чегирмалар натижасида юк ташиш хажми, шу жумладан транзит қатновида ошиши кутилмоқда.

Хорижий экспертлар (BCG ва Dutsche Bahn) таклифларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг темир йўл транспорти соҳасидаги таркибий ислоҳотлар тўғрисида”ги қарор лойиҳасини қабул қилиш.

Шовот-Қораўзак янги темир йўл линиясини ҳамда Амударё устидан ўтувчи темир йўл ва автомобиль йўли қўшма кўпригини қуриш лойиҳаси доирасида 2021-2024 йиллар давомида жами 173,8 млн. долларлик 79 км янги темир йўл ва 417 метрлик темир йўл ва автомобиль қўшма кўпригини қуриш.

Йил якунига қадар 1200 та юк ва 30 та йўловчи вагонларини қуриш, шунингдек, 180 км темир йўл линияларини реабилитация қилиш.

Ҳаво транспорти соҳасида

Ўзбекситон Республикаси Президентининг “Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан аҳоли мобиллиги ва йўловчи ташиш ҳажмини ошириш мақсадида “Uzbekistan Airways” АЖ фаолиятини “гибрид” бизнес модели (full service carrier + LCC) асосида йўлга қўйиш, 4 та Аirbus-320 ҳаво кемаларини тўлиқ иқтисод классга (full econom) ўтказиш ва авиакомпания таркибида “Лоукост” авиакомпаниясини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Аэропортлар, темир йўл ва автобус вокзалларида кириб-чиқишни соддалаштириш, зарур шароитлар яратиш ҳамда вокзаллар ва уларга тегишли ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда кириб-чиқишларига рухсат бериш ва уларга тегишли ҳудудларда умумий овқатланиш жойларини ташкил этиш, чакана савдо ҳамда хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш.

Халқаро аэропортлар ҳудудида барча турдаги йўловчи автотранспорт воситаларига аэропортларнинг эстакадасидан фойдаланишга рухсат бериш;

Тошкент халқаро аэропортини ривожлантириш ва модернизация қилиш орқали йўловчиларга хизмат кўрсатиш қувватини 2 баробарга ошириш ёки соатига 2,5 минг йўловчига етказиш режалаштирилган.

 

 

    Бошқа янгиликлар