Ижтимоий тармоқда "Беспредел ГАИга ҳамма нарса мумкинми?" сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалди.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси берган маълумотга кўра, видео лавҳа жорий йилнинг 8 май куни Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, Мустақиллик кўчасида туман ИИБ бошлиғи "Damas" ҳайдовчисига товуш чиқарувчи мосламасини босганлиги боис эътироз билдирган. ЙҲХБ ходими ҳайдовчидан меъёрий ҳужжатларини тақдим қилишини сўраганлиги, ўзаро мулоқот вақтида ходим муомала маданиятидан четга чиққанлиги ҳолати акс этган.
Шунингдек, ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатлари тўлиқ бўлмаганлиги боис маъмурий баённома тузилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.






