Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров АОКАда бўлиб ўтган брифингда ҳарбий ОТМларга қабул, муддатли хизматга чақирув ва соҳага оид бошқа долзарб саволларга жавоб берди. Унга кўра:
Ҳарбий ОТМга танлаш тадбирлари икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда:
фуқаро ёшлар учун — туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимларда,
ҳарбий хизматчилар учун — ўз хизмат ўташ жойида 1 февралдан 31 мартга қадар амалга оширилади.
Ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:
- ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
- якка тартибда суҳбатлашиш;
- бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш.
Иккинчи босқич фуқаро ёшлар ва ҳарбий хизматчилар учун мудофаа ишлари бўйича бошқармаларда 1 апрелдан 31 майга қадар амалга оширилади ҳамда ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:
- индивидуал-психологик ўрганиш;
- умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;
- якуний тиббий кўрикдан ўтказиш (ҳарбий округ ҳудудида жойлашган ҳарбий госпиталларда).
Дастлабки танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларни давлат тест синовларини июль-август ойларида бўлган муддатда республикамизнинг барча олий таълим муассасаларига ўтказиладиган тест синовлари билан бир вақтда Давлат тест маркази томонидан жойларда ўтказилади.






