1

Cафарбарлик чақирув резервида “бир ойлик армия” учун тўланган пул қай ҳолатда қайтариб берилади? Мудофаа вазирлиги жавоб берди

ЖАМИЯТ 17.05.2021, 17:33
Теглар: Мудофаа вазирлиги
Cафарбарлик чақирув резервида “бир ойлик армия” учун тўланган пул қай ҳолатда қайтариб берилади?  Мудофаа вазирлиги жавоб берди

AОКAда Мудофаа вазирлиги Aхборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи полковник Баҳром Зулфиқоров иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда Мудофаа вазирлиги фаолиятига оид фуқаролардан келган долзарб саволларга жавоб қайтарилди. Саволлардан бири сафарбарлик чақирув резервида “бир ойлик армия” учун пул тўланганидан кейин қанча вақт давомида хизматга бориш мажбурий ҳисобланади? Пул тўлаб қўйилганидан кейин ёши 27 дан ошиб кетса ҳам СЧРга бориш керакми ёки тўланган пул қайтариладими?

Полковник Баҳром Зулфиқоровнинг маълум қилишича, умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасида фуқаролар СЧР хизматини 18 ёшдан 27 ёшга қадар ўташлари белгилаб қўйилган. Шунга мувофиқ,  СЧР пул бадалини тўлиқ тўлаган фуқаролар 27 ёшга тўлгунга қадар ойлик ҳарбий йиғинга жалб этилади.

Шунингдек, мазкур қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, СЧР пул бадалини тўлаб ойлик ҳарбий йиғинга жалб этилмаган фуқаролар 27 ёшга тўлиши билан СЧР хизматчилари ҳисобидан чиқарилади ва Қуролли Кучлар заҳирасига ўтказилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йилдаги 267-сонли қарорига мувофиқ, пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига тўланган маблағлар, агар у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда ёки вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари белгиланган тартибда қайтариб берилади. Бошқа ҳолатларда Махсус ҳисоб рақамга ўтказилган пул бадаллари қайтариб берилмайди.

Шарҳлар

Тошкентда ҳарбий хизматчилар иштирокида байрамона юриш бўлиб ўтади

12.01.2022, 22:37

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб 13-январ куни Тошкент шаҳрида Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирликлар ва идоралар ҳарбий...
Ўзбекистон – Хитой ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик такомиллаштирилади

20.08.2021, 17:59

Марказий ҳарбий кенгаши Қурол, ҳарбий техника ва технологияларни ривожлантириш бош бошқармаси делегациясининг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи ташкиллаштирилди. Бу ҳақда Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси матбуот...
Мудофаа вазирлиги оталиққа олган қиз Германияда даволанмоқда

07.08.2021, 19:53

Мудофаа вазирлиги оталиққа олган Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган, 20 ёшли Мафтуна Ўсарова 2021 йил 2 август куни Германиянинг “АСКЛЕПИОС” замонавий клиникасига даволанишга юборилди. 2016 йилда...
“Ўзбекистон жамоалари “АрМИ-2021” халқаро ўйинларида иштирок этиш учун тайёргарлик кўрмоқда

19.05.2021, 17:39

“АрМИ”  халқаро ўйинларида  бу йил   Ўзбекистон 24   та йўналишдаги  мусобақаларда иштирок этиши режалаштирилмоқда.  Уларнинг 2 таси “Ҳарбий-тиббий эстафета” ва “Дала ошхонаси” мусобақалари –...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1