АсосийJamiyat

Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди раиси автоҳалокат сабаб вафот этди

'Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди раиси  автоҳалокат сабаб вафот этди'ning rasmi

Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси Мақсудбек Қиличев автоҳалокат сабаб бу дунёни бевақт тарк этди.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши хабар берди.

1978 йилда таваллуд топган М. Қиличев фаолиятини Халқ банки Хоразм вилояти Хива филиалида оддий ишчиликдан бошлаган эди. Олий таҳсилдан сўнг фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти судида котиб, Хива туман товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ахборот маслаҳат консалтинг марказининг ҳуқуқий маслаҳатчиси, адвокатлик фирмаси раҳбари вазифаларида ишлади.

2012-2017 йилларда жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир туман судининг раиси, вафотига қадар жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Даракчи.уз жамоаси марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик  билдиради.  

Бошқа янгиликлар