Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор 21-Осиё физика олимпиадасида иштирок этади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг Матбуот котиби хабар қилди.
2021 йилнинг 17-24 май кунлари Тайван Республикаси томонидан онлайн тарзда ўтказилаётган 21-Осиё физика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси илк бор иштирок этмоқда.
25 та давлатдан ўқувчилар қатнашаётган мазкур Олимпиадада Ўзбекистон шарафини 8 нафар ўқувчи ҳимоя қилади.
Терма жамоа аъзолари халқаро физика олимпиадасига саралашнинг 2-босқичида энг юқори натижаларни қайд этган иқтидорли ўқувчилардан шакллантирилган.