Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 18 майда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади. Республика бўйича ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 32-35° ни ташкил этади, жанубда ва чўл ҳудудларида 38° гача бўлади.
Пойтахтимизда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат 32-34° гача кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қиқсқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.
Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШИ ХАВФИ БОР.






